Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:48

Немцов ёдгорлиги олдида ҳужумга учраган фаол вафот этди


Қотиллик қурбони бўлган мухолифатчи ва Владимир Путиннинг ашаддий танқидчиси Борис Немцов хотирасига тикланган қўлбола ёдгорлик стендини ҳимоя қилаётиб ҳужумга учраган фаол шифохонада вафот этди. Бу ҳақда марҳумнинг дўстлари билдирди.

Иван Скрипниченко 24 август куни Москва шифохоналаридан бирида вафот этган. Бу ҳақда унинг дўсти Андрей Маргулев Twitterда ёзди.

“Ўнг кучлар иттифоқи” фракцияси асосчиси, ПАРНАС партияси раисдоши, “Солидарность” ҳаракати ва Россия мухолифати мувофиқлаштирувчи кенгаши етакчиси, физик олим Борис Немцов 2015 йилнинг 27 февралида Москвада отиб ўлдирилган эди.

Россия ҳукумати ўзини танқид қилганларни тазйиқ остига олаётган бир пайтда фаоллар Немцов ўлдирилган жойда ёдгорлик сифатида хотира стенди ташкил қилган. Стенд шу кунгача бир неча марта вандализм қурбони бўлди.

2015 йилнинг март ойида Немцов ўлимида айбланиб беш нафар кавазлик шахс ҳибсга олинган. Аммо Немцовнинг қариндошлари ва яқинлари унинг ўлими юқоридан буюрилганига ишонади.

XS
SM
MD
LG