Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:42

Халқ таълими вазирлиги дарсликларнинг ижара нархларини эълон қилди


Kazakhstan -- Kazakh-school-Uzbekistan
Kazakhstan -- Kazakh-school-Uzbekistan

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги янги ўқув йили учун умумтаълим мактаблари ўқувчиларига бериладиган дарсликларнинг ижара нархларни эълон қилди.

Вазирлик расмий сайтида эълон қилинган жадвалга кўра, 2- синф ўқувчисига 10 та дарсликдан иборат тўплам 1 йилга 8500 сўмга, 9- синф ўқувчисига 16 та дарсликдан иборат тўплам 1 йилга 11 900 сўмга ижарага берилади.

Ижараси энг қиммат дарсликлар тўплами 7- синф ўқувчилари учун – 18900 сўм. Энг арзони эса, 5- синф ўқувчилари учун - 7400 сўмдир.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 28 апрелда 2577 сонли рақам билан рўйхатдан ўтказилган «Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 43-бандига асосан дарсликлар тўплами учун ижара тўловлари умумтаълим мактабининг шахсий ғазна ҳисоб варағига нақд пул ёки нақд пулсиз шаклда тўланиши мумкин.

XS
SM
MD
LG