Линклар

Меркель: Россияга қарши санкциялар шартлар бажарилган тақдирдагина бекор қилинади


Германия канцлери Ангела Меркель.

Германия канцлери Ангела Меркель Берлинда 29 августда ўтказилган матбуот анжуманида Россия бир қатор шартларни бажарган тақдирдагина унга нисбатан санкциялар бекор қилинишини билдирди:

- Санкциялар уларнинг жорий этилишига сабаб бўлган омиллар йўқ қилинганидан сўнггина бекор этилади. Санкцияларнинг, айниқса иқтисодий санкцияларнинг сабаби шундаки, Украина Донецк ва Луганск вилоятларида ўз давлати ҳудий яҳлитлиги суверенитетига эга эмас, -деди Меркель.

Аввалроқ Германия ташқи ишлар вазири Зигмар Габриэл Вашингтонда давлат котиби Рекс Тиллерсон билан учрашар экан, АҚШнинг Россияга нисбатан янги санкциялари Москва ва Ғарб алоқаларида “музлик даври”га сабаб бўлиб қолмаслиги шарт, деган фикрни айтган эди.

Август ойининг бошида Германия иқтисодиёт вазири Бригитте Циприс Европа Иттифоқини Россия билан ҳамкорлик қилиши мумкин бўлган ғарб ширкатларини жазолаш назарда тутилган янги АҚШ санкцияларига қарши курашишга чақирган эди.

Июль ойи охирида АҚШ Конгресси қабул қилган Россияга оид санкциялар тўғрисидаги янги қонунни 2 август куни президент Трамп ​ имзолаган эди.

Қонунда энергетика соҳасида фаолият кўрсатадиган рус ширкатларига қарши санкциялар қўллаш назарда тутилган.

XS
SM
MD
LG