Линклар

Баффет "Харви" довули АҚШ иқтисодиётига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкинлигини айтди


Америкалик машҳур миллиардер Уоррен Баффет.

Америкалик машҳур миллиардер Уоррен Баффет Техас штатидаги "Харви" довули оқибатида кўрилган моддий зарар мамлакат иқтисодиётига жиддий зарба бермаса-да, йил давомида сезиларли таъсир кўрсатиши мумкинлигини билдирди:

- Мен бунинг оқибати йил давомида жиддий таъсир кўрсатади, деб ўйламайман, лекин оқибатлар, албатта, сезилади. Агар суғурта қилинмаган 150 миллиард долларлик зарар кўрилган бўлса, бу реал бойликдир ва бу бойликнинг етишмаслиги ўз таъсирини кўрсатади. Бироқ биз бой мамлакатмиз ва йўқотилган бу бойликнинг ўрнини тез орада тўлдира олмиз, - деди Баффет Нью-Йоркда CNBC телеканалига берган интервьюсида.

Техасда юз берган "Харви" довули оқибатида Хьюстон шаҳрига ёққан ёмғир сатҳи 125 сантиметрни такшил қилди. Бунинг оқибатида шаҳарни сув босди. Тошқинларда камида 14 одам ўлгани, бир неча ўн минг одам уйсиз қолгани айтилмоқда.

30 август куни Харви довули Луизиана штатининг шимоли –ғарбига кўчди. Мутахасислар бунинг оқибатида мазкур ҳудудга 36 соат ичида сатҳи 25 сантиметрга тенг бўлган ёмғир ёғиши кутилаётганини айтмоқдалар.

XS
SM
MD
LG