Линклар

Пентагон Афғонистондаги АҚШ ҳарбийларининг аниқ сонини эълон қилди


Афғонистондаги АҚШ ҳарбийлари.

Қўшма Штатлар 30 август куни Афғонистондаги қўшинлари тўғрисида янги маълумотни эълон қилди.

Аввалги маълумотларда Афғонистонда 8400 АҚШ ҳарбийси бор экани билдирилган эди.

Пентагон генерали Кеннет Маккензи чоршанба куни Афғонистондаги АҚШ ҳарбийлари сони айни пайтда 11 минг кишини ташкил этиши ҳақида маълумот берди.

Ҳарбий раҳбарият узоқ йиллар давомида Афғонистонда президент Барак Обама белгилаб берган кўрсаткичдан кўпроқ Америка ҳарбийлари борлигини яшириб келган.

Пентагон матбуот котиби Дан Уайт Афғонистондаги ҳарбийларнинг аниқ сони шаффофликни таъминлаш мақсадида эълон қилинганини айтди.

XS
SM
MD
LG