Линклар

Оқ Уй "Харви" довули оқибатларини бартараф этиш учун Конгрессдан қўшимча маблағ сўрамоқда


"Харви" довули оқибатида Хьюстонга ёққан ёмғир сатҳи 125 сантиметрни ташкил қилди.

Оқ Уй расмийлари 31 август куни Техас ва Луизиана штатларида "Харви" довули оқибатларини бартарфа этиш учун Конгресдан фавқулодда қўшимча маблағ ажратишни илтимос қилмоқда.

Оқ Уй қанча маблағ талаб қилаётганини ҳозирча маълум қилингани йўқ. Бироқ манбалар бу маблағ миқдоори бир неча миллиард доллар бўлишини айтмоқдалар.

Хабарларга қараганда "Харви" довули оқибатида камида юз минг уй вайрон бўлган.

АҚШ вице президенти Майк Пенс Техас штатининг Рокфорд шаҳрида 31 август куни қилган чиқишида қайта тиклаш ишларига кўп вақт ва маблағ талаб қилинишини билдироди.

- Бу узоқ давом этадиган ишдир, бунга ойлар эмас, йиллар кетади. Вазифалар жуда улкан бўлади, лекин биз амерка халқининг хотамтойлигига, биз учун ибодат қилишига ва сўнмас ишончга эга эканига ишонамиз, -деди Пенс.

Президент Дональд Трамп қайта тиклаш ишларига ўз ҳисобидан 1 миллион доллар ҳайрия бергани маълум қилинди.

31 август кунги маълумотларга кўра¸ АҚШнинг Техас штатига ëпирилган "Харви" довули ва унинг ортидан бошланган сув тошқини оқибатида ўлганлар сони 33 нафарга етди.

XS
SM
MD
LG