Линклар

Украина билан Европа Иттифоқи ўртасида Ассоциация тўғрисидаги шартнома кучга кирди.


Украина президенти Петро Порошенко ЕИ билан Ассоциация тўғрисидаги шартномани ушлаб турибди. Киев, 2017, 13 июл.

Украина билан Европа Иттифоқи ўртасида Ассоциация тўғрисидаги шартнома драматизмга тўла тўрт йил ўтгач, 1 сентябрь куни тўлақонли кучга кирди.

Украина президенти Петро Порошенко ўз Facebook саҳифасида эришилган бу натижани олқишлади.

Украинанинг ўша вақтдаги президенти Виктор Янукович Европа Иттифоқи билан Ассоциация тўғрисидаги шартномани имзолашдан бош тортганидан кейин, 2014 йили Европа тарафдорларининг оммавий норозилик намойишлари бошланган ва натижада у ҳокимиятдан четлатилган эди.

Шартнома Янукович томонидан 2013 йилда имзоланиши керак эди. Аммо Янукович Москва тазйиқи остида ундан воз кечган.

Бунинг ортидан юзага келган намойишлар туфайли ҳукуматдан ағдарилган президент 2014 йилнинг февралида Россияга қочиб ўтган.

Эстониянинг ЕИдаги элчиси Кая Таэль мазкур шартнома ЕИ ва Украина ўртасидаги алоқалар тарихида муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG