Линклар

Россия АҚШ раҳбариятидан рус дипломатлари биноларини қайтаришни сўради


Россия томони АҚШ раҳбариятидан ўз дипломатларига тегишли бўлган биноларни қайтаришни сўрамоқда ва бу ҳаракатларни "ошкора душманона ҳаракат" деб баҳоламоқда.

АҚШ Давлат департаменти Россиянинг Сан-Франциско шаҳридаги консуллиги ҳамда Вашингтон ва Нью-Йорк шаҳарларидаги савдо ваколатхоналарини 2 сентябр маҳаллий вақт билан соат 14:00 га қадар ёпишни буюрган эди.

Россиялик дипломатлар 48 соат ичида учта ваколатхонани бўшатиб, чиқиб кетгандан сўнг АҚШ ҳокимият идоралари биноларни ўз назоратига олди.

Бунга жавобан Кремл АҚШнинг етакчи дипломатини чақириб, қўлига норозилик нотасини тутқазди.

"Биз АҚШ раҳбариятини ўзига келиш ва Россия дипломатик корпуси биноларини дарҳол қайтаришни талаб қиламиз. Акс ҳолда, АҚШ томони давлатларимиз ўртасидаги алоқаларда давом этаётган ортга кетиш учун масъул бўлади", дейилади Россия Ташқи ишлар вазирлиги 3 сентябр куни тарқатган баёнотда.

Расмий Москва август ойида АҚШ ҳукумати олдига сентябрь ойигача Россиядаги дипломатия ваколатхоналари ходимларидан 755 кишини қисқартириб, 455 кишини қолдириш талабини қўйган эди.

Вашингтоннинг бу қарори ўша талабга жавобан қабул қилинди.

XS
SM
MD
LG