Линклар

Мьянмадаги зўравонликлар оқибатида 73 минг мусулмон қочқинга айланди


Мьянмада ёндириб юборилган роҳинжа қишлоқларидан бири, 31 август, 2017 йил.

Мьянмадаги зўравонликлар оқибатида 73 мингга яқин рохинжа мусулмонлари мамлакатни тарк этиб, қўшни Бангладешга қочиб ўтди. Бу ҳақда 3 сентябр куни БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий Комиссарлиги маълум қилди.

Қочқинлар бўйича Олий Комиссар матбуот котиби Вивнан Тан рохинжа мусулмонлари 25 август куни зўравонликлар бошланганидан сўнг оммавий равишда Бангладешга қочишга мажбур бўлганларини айтди.

Рохинжа мусулмонлари ва Мьянма ҳукумати зўравонликлар бошланиб кетишида бир-бирларини айбламоқдалар. Ҳукумат асосий қисми жанггарилар бўлган 400 мусулмон ўлдирилганини билдирмоқда.

Қочқинлар ҳарбийлар ва будпарастлар Рохина вилоятитга ҳужум қилганларини ва тинч аҳолини қиришни бошлаганларини айтмоқдалар.

Human Rights Watch ташкилоти Рохина вилоятидаги битта қишлоқда 700дан ортиқ уй ёндириб юборилгани акс этган суратларни эълон қилди.

2012 йилда будпасрастлар ва рохинжа мусулмонлар ўртасида бўлиб ўтган тўқнашувлар пайтида юз минг мусулмон мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган эди.

XS
SM
MD
LG