Линклар

Трамп АҚШ ўзини Шимолий Кореядан ҳар қандай йўллар билан ҳимоя қилишини билдирди


Дональд Трамп.

Президент Дональд Трамп Шимолий Корея водород бомбасини синовдан ўтказгани тўғрисида баёнот бергани ортидан АҚШ ўзини ва иттифоқчиларини “дипломатик, анъанавий ва ядровий имкониятларнинг барча спектнрини қўллаган ҳолда ҳимоя қилишга тайёр” эканини билдирди.

Дональд Трампнинг бу билдирувидан олдинроқ АҚШ мудофаа вазири Жеймс Маттис ҳарбий раҳбарият Оқ Уй билан маслаҳатлашувлар ўткизганини маълум қилган ҳамда Қўшма Штатларга қарши ҳар қандай таҳдидга “жиддий ҳарбий жавоб берилиши” ва Шимолий Корея “бира-тўла йўқ бўлиб кетиши мумкинлигидан” огоҳлантирган эди.

АҚШ молия вазири Стивен Мнучин эса 3 сентябрь куни Fox News телеканалига берган интервьюсида:

-Бундай ҳаракатни мутлақо қабул қилиб бўлмайди. Биз Шимолий Кореяга қарши санкцияларни бошладик, бироқ мен Шимолий Корея билан савдо ва бизнес қилмоқчи бўлганлар биз билан савдо ва бизнес қилишда тўсиқларга дуч келиши тўғрисидаги санкциячларни президент Дональд Трамга жиддий ва қатъий равишда кўриб чиқиш учун тайёрламоқдаман, -деб билдирди.

Шимолий Корея расмийлари 3 сентябрь куни узоқ масофага элтувчи ракеталарга юклаш мумкин бўлган водород бомбасини муваффақиятли синаб кўргани ҳақида баёнот тарқатган эди.

Бундан авввалроқ эса Шимолий Корея АҚШнинг Гуам оролларига ракета зарбаси бериш билан таҳдид қилган.

XS
SM
MD
LG