Линклар

Москвада мусулмонлар норозилик намойиши ўтказди


Москвадаги Мьянма элчихонаси олдида ўтказилган митинг пайтида олинган сурат.

Москва марказида 3 сентябрь куни 800га яқин мусулмон ҳукуматдан рухсат сўралмаган митингга йиғилиб, Мьянма элчихонаси олдида рохинжа мусулмонларга нисбатан қилинаётган зўравонликларни тўхтатишни талаб қилдилар.

Норозилар “Буддийлар террорчи” ва “Аллоҳу Акбар” деб ҳайқириб турдилар. Полициячилар бу воқеани четдан кузатиб турдилар.

БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги 25 августда бошланган зўравонликлар ортидан 73 минг мусулмон Мьянмадан Бангладешга қочишга мажбур бўлганини билдирмоқда.

Мьянма ҳукумати зўравонликларни “жанггариларга қарши амалиёт” сифатида баҳолаб, асосий қисми жанггарилар бўлган 400 одам ўлдирилганини маълум қилди.

Қочқинлар эса ҳарбийлар ва будпарастлар Рохина вилоятитга ҳужум қилганларини ва тинч аҳолини қиришни бошлаганларини айтмоқдалар.

4 сентябрь куни рохинжа мусулмонларига нисбатан зўравонликларни тўхтатиш талаб қилинган митинг Чеченистонда ҳам ўтказилиши режалаштирилган. Якшанба куни Доғистонда ҳам шундай митинг бўлиб ўтган эди.

XS
SM
MD
LG