Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:13

Тошкент милицияси спортчиларни ишга таклиф қилмоқда


Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бўйи 170см дан баланд, спорт устаси унвони бор номзодларни ишга таклиф қилмоқда.

“Ички ишлар органларининг саф ва махсус бўлинмаларининг сафдорлик лавозимларига Халқаро ва Республика миқёсидаги мусобақалар ғолиб ва совриндорларини, спорт устаси унвонига эга бўлган номзодларни дастлабки танловларсиз, фақат психологик тест синовлари, махсус ва тиббий текширув ҳамда якуний суҳбат натижалари асосида қабул қилинади”, дейилган Бошқарма матбуот хизмати хабарида.

Айтилишича, спортчиларга бундай имтиёз Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2017 йил 22 августдаги 159- фармойишига биноанқисқа муддатга берилмоқда.

XS
SM
MD
LG