Линклар

2017 да Ўзбекистонга Қирғизистонга қараганда Россиядан икки марта оз сайёҳ келди


2017 йилнинг биринчи ярмида Россиядан Ўзбекистонга 59 минг сайёҳ келган бўлиб, бу кўрсаткич 2016 йилнинг шу давридагидан 23 фоизга кўпдир.

Бу ҳақда turstat.com сайти хабар қилди.

Сайтга кўра, россияликлар энг кўп борадиган мамлакатлар Абхазия (1,66 млн сайёҳ) ва Туркия (1,63 млн), Финляндия (1,54 млн), Қозоғистондир (1,27 млн).

Ўзбекистон ҳаммаси бўлиб 60 мамлакат қайд этилган рўйхатнинг 39- поғонасини эгаллаган. Қиёслаш учун яна бир рақам: қўшни Қирғизистон 31- ўринда. Бу мамлакатга 2017 йилнинг биринчи ярмида Россиядан 116 минг сайёҳ келган.

XS
SM
MD
LG