Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:21

Халқаро ўйинлар олдидан Ахшободда фуқаролар уйлари бузиб ташланмоқда


Инсон ҳуқуқлари гуруҳлари тарқатаётган маълумотларга қараганда, Ёпиқ иншоотларда жанговар яккакурашлар бўйича Осиё ўйинлари (AIMAG) олдидан Туркманистон пойтахти Ашхобод аҳолиси ҳуқуқлари поймол қилинмоқда.

4 сентябрь куни маркази Венада бўлган Инсон ҳуқуқлари ҳимояси туркман ташаббуси ҳамда Human Rights Watch ташкилоти Туркманистон ҳукумати ашхободликларни уйларидан қувиб чиқариб, яшаш жойларини бузиб ташлаётганини, мулкидан айрилганларга эса етарлича товон тўламаётганини билдирди.

Уларга кўра, ҳукумат “шаҳар кўринишини стандартлаштириш” мақсадида фуқаролар қурган қўшимча биноларни ҳам бузиб ташламоқда.

Ёпиқ иншоотларда жанговар яккакурашлар бўйича Осиё ўйинлари 17-27 сентябрга белгиланган.

Бердимуҳамедовнинг "шуҳратпарастлик лойиҳаси" сифатида таърифланаётган бу тадьирган чет эллик спортчилар билан бир қаторда ОАВ вакиллари ва томошабинлар ҳам келиши кутилмоқда.

AIMAG ташкилотчиларига кўра, Ашхободга ўзаро мусобқалашиш учун 62 мамлакатдан тахминан 5500 нафар спортчи, яна 1200 нафар уларга ҳамроҳлик қилувчилар, жумладан, тренерлар ва расмий делегациялар аъзолари келади.

XS
SM
MD
LG