Линклар

Хитой BRICS давлатларини глобал муаммоларни ҳал этишда фаол иштирок этишга чорлади


Хитой президенти Си Цзиньпин BRICS саммитига келган Россия президенти Владимир Путин билан. 2017, 4 сентябрь.

BRICS саммитида иштирок этаётган Хитой президенти Си Цзиньпин гуруҳга аъзо давлатларни дунёда авж олаётган савдо протекционизмига қарши курашда бирлашишга ҳамда жаҳон сиёсатида фаолроқ роль ўйнашга чақирди.

Хитойнинг Сямэнь шаҳрида бўлиб ўтаётган саммит кун тартибига Корея яриморолидаги вазият ҳам киритилган.

Цзиньпин Бразилия, Россия, Ҳиндистон ҳамда Жанубий Африка етакчиларини глобал муаммоларга ҳамкорликда ечим излашга ва ўз манфаатларини биргаликда ҳимоя қилишга чорлади.

BRICS гуруҳи Ғарб давлатлари етакчилик қиладиган глобал иқтисодда ўз аъзолари манфаатларини илгари суриш учун тузилган.

Унга аъзо мамлакатларда дунë аҳолисининг 40 фоизи истиқомат қилади ва жаҳон иқтисодининг 20 фоизи тасарруф бўлади.

Аммо айрим мутахассислар гуруҳнинг самарадорлигига шубҳа билан қарайди, чунки унга аъзо давлатларнинг маданияти, бошқарув услуби ҳамда иқтисодий тизими турли-тумандир.

XS
SM
MD
LG