Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:30

Пхеньяннинг таҳдиди ортидан Сеул Вашингтон билан ҳарбий шайлигини кучайтирмоқда


АҚШ мудофаа вази Жеймс Мэттиснинг Оқ Уй олдида журналистлар билан мулоқоти. 2017 йил, 3 сентябрь.
АҚШ мудофаа вази Жеймс Мэттиснинг Оқ Уй олдида журналистлар билан мулоқоти. 2017 йил, 3 сентябрь.

Жанубий Кореянинг душанба маълум қилишича, Пхеньян янги ракета синовлари ўтказишга ҳозирлик кўраётгани аломатлари пайдо бўлгач, Сеул Вашингтон билан Корея ярим ороли яқинида аэродром-кема жойлаштиришни режалаштирмоқда.

Шимолий Корея расмийлари узоқ масофага элтувчи ракеталарга юклаш мумкин бўлган водород бомбасини муваффақиятли синаб кўргани ҳақида якшанба куни баёнот тарқатди.

3 сентябрь куни давлатга қарашли оммавий ахборот воситалари берган хабарга кўра, Пхеньян ўтказган олтинчи синов “ўта муваффақиятли” бўлган ва мамлакатнинг ядро қуроли дастурини якунлашда “муҳим” қадамдир.

Президент Дональд Трамп Шимолий Корея водород бомбасини синовдан ўтказгани тўғрисида баёнот бергани ортидан АҚШ ўзини ва иттифоқчиларини “дипломатик, анъанавий ва ядровий имкониятларнинг барча спектнрини қўллаган ҳолда ҳимоя қилишга тайёр” эканини билдирди.

Дональд Трампнинг бу билдирувидан олдинроқ АҚШ мудофаа вазири Жеймс Маттис ҳарбий раҳбарият Оқ Уй билан маслаҳатлашувлар ўткизганини маълум қилган ҳамда Қўшма Штатларга қарши ҳар қандай таҳдидга “жиддий ҳарбий жавоб берилиши” ва Шимолий Корея “бира-тўла йўқ бўлиб кетиши мумкинлигидан” огоҳлантирган эди.

XS
SM
MD
LG