Линклар

Йирик савдо марказлари ва бозорларда валюта айирбошлаш шохобчалари очилади.


Ўзбекистон тижорат банклари 5 сентябрдан бошлаб Марказий банк белгилаган долларнинг сўмга нисбатан қийматига ўз хизмат ҳақини қўшган ҳолда хориж валюталари билан қисман эркин савдо қилишни бошлаши кутилмоқда.

Президентнинг “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига эълон қилинган шарҳда айтилишича, аҳолидан нақд чет эл валютасини сотиб олиш тижорат банкларининг барча филиал ва мини-банклари томонидан чекланмаган миқдорда ва сарсонгарчиликсиз амалга оширилади.

Бу мақсадда байрам ва дам олиш кунларида валюта айирбошлаш шохобчаларида узайтирилган иш тартиби жорий этилади, тижорат банкларининг филиаллари ва мини-банкларида, айниқса, йирик савдо марказлари ва бозорларда қўшимча валюта айирбошлаш шохобчалари очилади.

Расмий шарҳда “жисмоний шахслар ҳам тижорат банкларининг конверсион бўлимларида чет эл валютасини эркин сотиб олиши, сотиб олинган маблағларни халқаро тўлов карталарига ўтказиб, улардан хорижда ҳеч қандай чекловларсиз, шу жумладан, банк ҳисобварақлари орқали хорижда ўқиш, даволаниш ва бошқа мақсадлардаги тўловлар учун фойдаланиши мумкин”, деб билдирилди.

XS
SM
MD
LG