Линклар

АҚШ БМТга Шимолий Кореяга қарши янги резолюция лойиҳасини тақдим этади


АҚШнинг БМТдаги элчиси Никки Хэйли.

АҚШнинг БМТдаги элчиси Никки Хэйли Вашингтон кейинги ҳафтада Шимолий Кореяга нисбатан янги резолюцияни Хавфсизлик Кенгашига тақдим этишини айтиб, Кенгшаш аъзоларини мазкур резолюцияни қўллаб-қувватлашга чақирди.

-Ядровий давлат бу даҳшатли қуролни бошқаларга таҳдид сифатида қўлламаслиги шарт. Ядровий қуролга эга бўлган давлатлар ўз масъулиятларини ва мажбуриятларини тушунадилар. Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин бу масъулиятни тушунмаётганнини намойиш қилди. У ядровий қурол билан таҳдид қилаяпти ва уруш хавфини пайдо қилапти. Қўшма Штатлар ҳеч қачон урушни истамайди. Лекин давлатимизнинг тоқати ҳам чексиз эмас. Биз ўз иттифоқчиларимиз ва ўз ҳудудимизни ҳимоя қиламиз, -деди Хэйли Хавфсизлик кенгашининг 4 сентябрда ўтган навбатдан ташқари шоишилинч йиғилишида.

3 сентябрь куни Шимолий Корея водород бомбасини муваффақиятли синовдан ўтказганини ээлон қилган эди. Бундан аввалроқ эса Шимолий Корея Японияга қарши ракета синовини ўтказган ва АҚШга Гуам оролларига ҳужум қилиш билан таҳдид этган.

Германия канцлери Ангела Меркел 4 сентябрь куни Дональд Трамп билан телефон суҳбатида Европа Иттифоқи Шимолий Кореяга қарши санкцияларни кучайтириши тарафдори эканини айтди.

Президент Путин ва унинг Жанубий Кореялик ҳамкасби Мун Чже 4 сентябрда телефон орқали суҳбатлашиб, Шимолий Кореянинг ҳаракатларини кескин танқид қилдилар.

Владимир Путин Шимолий Корея ракета синовлари ортидан юзага келган инқирозни ҳал этишнинг ягона йўли дипломатик музокаралар эканни таъкидлади.

XS
SM
MD
LG