Линклар

Россиянинг КАМАЗи 10 йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистонга қайтди


Тошкентда Россиядаги "КАМАЗ" автозаводининг автотехника, техник хизмат кўрсатиш ва оригинал эҳтиёт қисмлар сотувчи дилерлик ва сервис маркази очилди.

Бу ҳақда хабар қилган nuz.uz сайтига кўра, марказ қурилиш, йўл қурилиши, нефть-газ, қишлоқ хўжалиги ва халқ хўжалигининг коммунал хизматлар соҳасидаги истеъмолчиларга хизмат кўрсатади.

Дилерлик ва сервис маркази лойиҳаси раҳбари Жавлон Халиловнинг айтишича, марказ ҳозирча бир вақтнинг ўзида 6 тагача автомобилни таъмирлаш учун қабул қила олади, техник кўрик станциясида таъмирлаш ишлари даражасига қараб бир сменада 30 тагача машинага хизмат кўрсатиш мумкин.

Яқин истиқболда Тошкентда янада каттароқ ва қувватлироқ марказ ташкил этиш ҳамда барча вилоятларда "КАМАЗ" марказлари барпо этиш режалаштирилган.

Бундан 10 йилдан ортиқроқ вақт илгари Ўзбекистонда "КАМАЗ" ваколатхонаси фаолият кўрсатган, бироқ айрим сабабларга кўра ёпилганди.

"КАМАЗ" бренди Россиянинг йирик автомобил корпорацияси бўлиб, унинг Россия автобозоридаги улуши 50%дан ортиқ.

XS
SM
MD
LG