Линклар

Путин: Россиядаги АҚШ дипломатлари сонини янада озайтиришимиз мумкин


Владимир Путин Хитойда ўтган БРИКС саммити якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида, 2017, 5 сентябрь.

Президент Владимир Путин Россия Москвадаги АҚШ дипломатлари сонини янада озайтириш ҳуқуқига эга эканлигини тўғрисида баёнот берди.

Хитойда бўлиб ўтган BRICS саммити ортидан журналистлар билан суҳбатлашган Путин Москва мамлакатдаги АҚШ дипломатлари сони бўйича бир қарорга келишдан аввал “вазият қандай ривожланишини” кузатишини таъкидлаб ўтди.

Президент АҚШ ўз ҳудудидаги рус дипломатик миссияларига қарши кўрган чораларни кескин танқид қилар экан, Америка расмийлари Россиянинг мулкка доир ҳуқуқини бузганини, шу сабабдан Россия Ташқи ишлар вазирлигига бу ҳол юзасидан судга мурожаат қилишни буюришини айтди.

АҚШ расмийлари эса Вашингтон ножўя ҳаракат қилмаганини айтиб келади.

Эслатиб ўтамиз, Москва август ойида АҚШ ҳукумати олдига сентябрь ойигача Россиядаги дипломатия ваколатхоналари ходимларидан 755 кишини қисқартириб, 455 кишини қолдириш талабини қўйган эди.

Вашингтон бунга жавобан Россиянинг Сан-Франциско шаҳридаги консуллиги ҳамда Вашингтон ва Нью-Йорк шаҳарларидаги савдо ваколатхоналарини 2 сентябрга қадар ёпишни буюрди.

XS
SM
MD
LG