Линклар

Россия ва Хитой Шимолий Корея бўҳронини дипломатик йўл билан ҳал этишга чақирди


Россиянинг БМТдаги янги элчиси Василий Небензя.

АҚШ ва унга ҳамкор давлатлар дам олиш кунлари навбатдаги ядро синовини ўтказган Шимолий Кореяга қарши санкцияларни кучайтиришга ва Пхеньянга ҳарбий жавоб беришга чорлар экан, Россия ва Хитой тарафларни тинчланиб, бўҳронини дипломатик йўл билан ҳал этишга чақирди.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг 4 сентябрь куни кечга яқин ўтказилган навбатдан ташқари йиғинида Россиянинг БМТдаги янги элчиси Василий Небензя: “Минтақадаги тинчлик жиддий синовдан ўтмоқда, десак муболаға бўлмайди”, деди.

Небензя Шимолий Корея ер остида водород бомбасини портлатгани бундай синовларни ман этувчи БМТ резолюцияларига зид эканлигини таъкидлади.

Аммо элчи санкциялар масалани ҳал қила олмаётганини, бунинг ўрнига тарафлар диалогга қайтиши кераклигини айтди.

“Россия халқаро ҳамжамиятни ҳиссиётга берилмасдан, босиқлик ва вазминлик билан иш олиб боришга чорлайди”, деди Небензя.

Хитойнинг БМТдаги элчиси Лю Цзеи эса бўҳронни дипломатик музокаралар билан ҳал этишга чақирар экан, Пекин Корея яриморолида тартибсизлик ёки уруш бошланишга йўл қўймаслигини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG