Линклар

Шимолий Корея водород бомбасини "АҚШ учун совға", деб атади


Шимолий Кореянинг БМТдаги элчиси Хан Тэ Сон.

Шимолий Кореянинг БМТдаги элчиси Хан Тэ Сон 3 сентябрда синовдан ўтказилган водород бомбасини "АҚШ учун совға" деб атади.

Женевада қуролсизланиш масаласида 5 сентябрда ўтказилган анжуманда Хан Тэ Сон Шимолий Корея водород бомбасини қитъалараро баллистик ракета каллагига ўрнатишга тайёр эканини маълум қилди.

- Менинг давлатим –Корея Халқ демократик республикасининг яқинда кўрган хавфсизлик чоралари бу фақат АҚШга аталган совғадир. Агар АҚШ Корея Халқ демократик республикасига босим кўрсатишда давом этса бундай совғалардан яна кўпроғини олиши мумкин, -деди элчи.

Хан Тэ Сон Шимолий Корея ҳеч қачон ва ҳар қандай шароитда ҳам ядровий дастурини тўхтатиш масаласида музокаралар ўтказишга рози бўлмаслигини билдирди.

XS
SM
MD
LG