Линклар

Сурияда камида 30 марта кимёвий қурол қўлланилган


Шифокор Хон Шайхун шаҳридаги кимёвий ҳужумда тирик қолган болага ёрдам кўрсатмоқда.

Суриядаги уруш жараёнида 2011 йилдан то шу кунгача камида 30 марта кимёвий қурол қўлланилган.

БМТнинг Суриядаги кимёвий ҳужумларни тергов қилаётган комиссияси мазкур ҳужумларнинг 27таси Башар Ассад режими томонидан амалга оширилганини билдирди.

БМТ халқаро мустақил комиссияси раиси Паулу Пинейру 6 сентябрь куни Женевада Сурияда кимёвий қурол қўлланилгани тўғрисидаги ҳисоботни тақдим қилар экан, жумладан, Хон Шайхун шаҳрида 4 апрелда содир этилган ва 80 одам ҳалок бўлган кимёвий ҳужум учун масъулиятни Башар Ассад армиясига юклади.

-Ҳукумат кучлари 4 апрель куни Идлиб вилоятининг Хон Шайхун шаҳрида мухолиф нуқтаи назарда бўлган тинч аҳолига нисбатан кимёвий қурол қўллаган. Биз бу ҳақда жуда кўп исбот далил тўпладик, жумладан, воқеанинг 43 гувоҳидан кўрсатмалар олдик, - деди Паулу Пинейру.

Сурияда олти ярим йилдан бери давом этаётган урушда БМТ маълумотларига қараганда 450 минг одам ҳалок бўлди, бир неча миллион одам қочқинга айланди.

XS
SM
MD
LG