Линклар

БМТнинг Шимолий Кореяга қарши янги резолюцияси лойиҳаси тайёр бўлди


Пиёдалар Токио шаҳрида Пхенян ўтказган синов ҳақидаги янгиликлар берилаётган телеэкран ёнидан ўтиб бормоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотнинг Шимолий Кореяга нисбатан янги резолюцияси лойиҳасида мазкур мамлакатга нефть етказиб беришга эмарго киритиш, Шимолий Корея ҳукуматининг, жумладан, шахсан Ким Чен Иннинг хориж банкларидаги активларини музлатиш таклиф қилинмоқда.

Лойиҳада, шунингдека, Шимолий Кореяга текстил маҳсулотлари экспорт қилишни тўхтатиш, хорижда ишлаётган шимолий кореялик юз минг ишчига иш ҳақи беришни тўхтатиш каби таклифлар ҳам бор.

Шимолий Кореяга нисбатан чораларнинг кучайтиришили Пхеньян БМТнинг ракета синовлари борасидаги резолюциясини тан олмаётгани билан боғлиқ.

Шимолий Корея 3 сентябрда водород бомбасини синовдан ўтказиб, буни АҚШ учун совға деб атаган. Аввалроқ эса Пхенян Японияга қарши ракета синовини ўтказган ҳамда АҚШга Гуам оролларига ракета зарбаси бериш билан таҳдид қилган эди.

Шимолий Кореянинг асосий иттифоқчилари бўлган Хитой ва Россия ҳам Пхеньяннинг ядровий синовларини кескин танқид қилмоқда. Айни пайтда Россия президенти Владимир Путин Шимолий Кореяни “бурчакка тақаш” вазиятни кескинлашувига сабаб бўлади, деб ҳисоблайди:

-Биз эмоцияларга берилиб, Шимолий Кореяни бурчакка тақашимиз керак эмас. Ҳар қачонгидан ҳам босиқроқ бўлиб, кескинликнинг кучайишига сабаб бўлувчи ҳаракатлардан тийилишимиз керак. Юзага келган вазиятда сиёсий ва дипломатик воситаларсиз прогрессга эришиш мутлақо мумкин эмас, -деди Путин.

XS
SM
MD
LG