Линклар

Россияда 32 бош чорва молини ўғирлаган ўзбекистонликлар қўлга олинди


Россиянинг Улан Удэ шаҳрида қўй ва мол ўғирлаш билан шуғулланган уч нафар ўзбекистонлик қўлга олинди.

Podrobno.uz нашрининг 6 сентябрь куни Улан Удэ шаҳри Советский туман судига таяниб хабар беришича, қўлга олинганларга 3 ноябргача қамоқда сақлаш эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ўзбекистонлик уч шахс 2017 йилнинг мартидан майигача Иволгин туманида 11 бош қўй ва 2 бош хўкизни, Мухоршибир туманида 13 бош қўйни, Тарбагатай туманида 3 бош қўй ва 1 бош сигирни, Прибайкал туманида 2 бош қўйини ўғирлаганликда айбланмоқда.

Расмий маълумотда айтилишича, ўзбекистонликлар аввал ҳам шу каби жиноятларни содир этиб судлангани аниқланган. Қўлга олинганлардан икки нафари бир неча йилдан бери Россияда ноқонуний равишда яшаб келган.

Қўлга олинганлар суд томонидан айбдор деб топилса, 5 йилгача озодликдан маҳрум қилинишлари мумкин.

XS
SM
MD
LG