Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:34

Мирзиёев қирғиз тўкма оқинига Андижондан уй ва "Малибу" совға қилди


Иллюстратив сурат.
Иллюстратив сурат.

Андижонда 7 сентябрда қирғиз тўкма оқини Идрис Айитбаевга президент Шавкат Мирзиёевнинг совғалари тантанали равишда топширилди.Бу ҳақда Озодлик радиосига Ўшдаги Бобур номидаги ўзбек академик драма театри директори Набижон Мамажонов маълум қилди.

Мирзиёев қирғиз тўкма оқинига Андижондан уй ва "Малибу" совға қилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:57 0:00
Бевосита линк

Мамажоновнинг айтишича, 7 сентябрь куни чегаралар очилгани муносабати билан Ўшдан Андижонга борган делегация таркибида бўлган тўкма оқинга совғаларни Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов топширди.

Мирзиёев 5-6 сентябрь кунлари Қирғизистонга қилган расмий сафари пайтида Идрис Айтибаевга Андижондан квартира ва “Малибу” автомашинасини совға қилган эди.

Идрис Айтибаев президент Мирзиёев шарафига Бишкекда берилган зиёфатда қирғиз ва ўзбек тилларида тўкма (экспромт) қўшиқ ижро этган ва унинг чиқиши Мирзиёевда катта таасурот қолдирган.

Келиб чиқиши Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманидан бўлган Идрис Айтибаев шу кунларда Ўшдаги Бобур номидаги ўзбек академик драма театрида директор ўринбосари лавозимида фаолият юритади.

У Қирғизистонга кўчиб ўтганидан сўнг Қўрғонтепада яшаётган ота-онаси билан чегаралар ёпиқлиги сабабли 5 йилдан бери кўриша олмаган. Бу ҳақда Озодлик радиосига билдирган манбанинг айтишича, 6 сентябрда Ўш ва Андижон ўртасидаги чегара очилганидан сўнг у ота-онаси билан учрашишга муваффақ бўлди.

Идрис Айтибаев Қирғизистонда ва Фарғона водийсида таниқли бўлган тўкма оқинлардан бири ҳисобланади.

Айтибаев Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида бўлиб ўтадиган барча расмий тадбирларда иштирок этиб, жуда кўп мухлисларга эга бўлган. У қирғиз, ўзбек, рус, инглиз ва турк тилларида ижод қилади.

XS
SM
MD
LG