Линклар

Мяьнмадан Бангладешга қочган рохинжа мусулмонлари сони 164 мингга етди


Бангладешга қочаётган рохинжа мусулмонлари оиласи.

БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги 7 сентябрь ҳолатига кўра Мьянмадан Бангладешга қочган рохинжа мусулмонлари сони 164 минг кишига етганини маълум қилди.

Мьянма президенти, Нобель тинчлик мукофоти лауреати Аун Сан Су Чжи 7 сентябрь куни икки ҳафталик ҳарбий амалиётлардан сўнг мамлакатнинг барча яшовчилари ҳимоя остида бўлиши зарур, деб баёнот берди.

Аун Сан Су Чжи “Биз мамлакатимизда яшаётган ватандошимиз бўлган шахсни ҳам, ватандошимиз бўлмаган шахсни ҳам бир ҳилда ҳимоя қилишимиз керак”, деб айтди.

Айни пайтда Аун Сан Су Чжи рохинжа мусулмонлари исёнчи гуруҳига қарши курашда кўмак кўрсатгани учун Ҳиндистонга миннатдорчилик билдирди:

-Биз Ҳиндистонга мамлакатимизда икки ҳафта олдин пайдо бўлган террор хавфига қарши курашимиз масаласида кучли позицияда тургани учун миннатдорчилик билдирамиз, -деди Мьянма президенти.

Мьянмада буддистларнинг рохинжа мусулмонларига нисбатан зўравонликлари 25 августда бошланган эди.

Расмий хабарга кўра, рохинжа исёнчи гуруҳлари полицияга ҳужум қилиши ортидан уларга қарши ҳарбий амалиёт бошланган. Рохинжа мусулмонлари эса Мьянма ҳарбийлари тинч аҳолига ҳужум қилаётганини айтмоқдалар.

Шу кунгача Мьянма ҳукумати исёнчилардан 400 нафари ўлдирилганини билдирмоқда.

XS
SM
MD
LG