Линклар

Порошенко Донбассга БМТ Тинчликпарвар кучларини киритишни таклиф қилди


Украина президенти Петро Порошенко.

Украина президенти Петро Порошенко 7 сентябрь куни Россиянинг Украинага бостириб кириш хавфи ҳамон сақланиб қолаяпти, деб баёнот берди.

Украина парламентида анъанавий йиллик мурожаат билан чиқиш қилган Порошенко қуролли низо ҳудуди бўлган Донбассда БМТ Тинчликпарвар кучларини жойлаштириш мамлакатда барқарорлик ўрнатилиши учун катта омил бўлишини айтди.

Порошенко ўз чиқишида Украинадаги уруш учун масъулиятни Россия зиммасига юклади.

-Россия ЕХҲТ миссияси кузатувчилари фаолиятига ҳалақит берган ҳолда турли фитналарни уюштиришда давом этмоқда ҳамда Украина ҳудудига қурол ва ёлланган аскарларни киритмоқда. Бундай ҳолатда Донбасга БМТ Тинчликпарвар кучларининг жойлаштирилиши барқарорлик учун жуда кучли асос яратади, -деди Порошенко.

XS
SM
MD
LG