Линклар

Самвел Бабаян футбол мухлисларидан кечирим сўради


Самвел Бабаян (ўртада)

Интерфутбол" нашри футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг эндиликда собиқ бош мураббийи Самвел Бабаяннинг мурожаатини эълон қилди.

"Авваламбор мухлисларни ишончини оқлай олмаганим учун улардан кечирим сўрамоқчиман. Ўтган йиллар мобайнида мураббийлар штаби билан бирга имкониятимиз даражасида катта ҳажмдаги ишларини амалга оширишга ҳаракат қилдик.

Хусусан, терма жамоа бир аҳил оилага айланди. Бизнинг асосий мақсадимиз терма жамоани ЖЧга олиб чиқиб жонажон Ўзбекистонимизда ҳам футбол ўйнай олишларини ва бу спорт турини яхши кўришларини намойиш этиш орқали юртимиз довруғини янада кўтариш эди", деган Бабаян.

Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 5 сентябр куни Жанубий Корея билан ҳал қилувчи баҳсда дуранг ўйнаб, 2018 йилги мундиалга чиқиш йўлланмасидан маҳрум бўлди.



XS
SM
MD
LG