Линклар

20 тонна пиёз остида Россияга ўтмоқчи бўлган 16 ўзбекистонлик озодликдан маҳрум қилинди


Россияга кетаётган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари. Озодлик архивидан олинган бу суратнинг Оренбургдаги воқеага алоқаси йўқ.

Оренбург область, Акбулак район суди Россия чегарасини ноқонуний кесиб ўтганликда айбланган 26 ўзбекистонлик устидан ҳукм чиқарди.

Бу ҳақда хабар қилган Интерфаксга кўра, область прокуратурасининг пайшанба куни маълум қилишича, Россияга кириши тақиқланган ўзбекистонликлар жорий йил февралида чегара назоратидан ўтмай Россияга киришга уринган.

Айтилишича, 16 киши 20 тонна пиёз ортилган “МАН” автомашинасида юк ортида ясалган яширин жойда ўтмоқчи бўлган.

Исм-фамилиялари хабарда тилган олинмаган 16 ўзбекистонлик чегарани ноқонуний кесиб ўтишга уринганликда айбланиб, 7 ойдан 8 ойгача бўлган муддатларга умумий режимли колонияда жазо ўташга ҳукм қилинди.

“МАН” автомашинаси ҳайдовчилари Асланбек Магомадов ва Николай Григорьевлар эса, 1 йилданга озодликдан маҳрум этилган, шунингдек, 50 минг рублданга жаримага тортилган.

XS
SM
MD
LG