Линклар

Мирзиёев ёшларни зарарли ахборотдан қўрувчи қонунни имзолади


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ёшларни зарарли ахборотдан қўрувчи қонунни имзолади.

9 сентябр куни имзоланган қонунда болаларга зарар етказувчи ахборот турлари таърифланган.

Болаларни ўз ҳаёти ва саломатлигига хавф соладиган хатти-ҳаракатларни содир этишга ундайдиган, уларда наркотик воситалар, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш, қимор ўйинларида иштирок этиш истагини пайдо қиладиган ахборот тарқатилиши тўлиқ ман этилган.

Оилавий қадриятларни инкор этадиган, турли ноқонуний хатти-ҳаракатлар, шафқатсизлик, жисмоний ва руҳий зўравонлик, жамиятга қарши бошқа хатти-ҳаракатларни оқлайдиган ахборот тарқатилиши тақиқланган.

Ўзбекистонда нафақат вояга етмаган, балки катта ёшдаги интернет фойдаланувчиларининг Facebook каби дунёдаги йирик ижтимоий тармоқлар, Ozodlik, Fergana.ru каби ижтимоий-сиёсий мазмундаги хабарларни ташувчи ахборот сайтларига киришини чеклаш амалиётлари тез-тез кузатилади.

XS
SM
MD
LG