Линклар

Саакашвили 11 ёшли ўғли билан Украинага кириб боришини билдирди


Грузия собиқ президенти ва Одесса вилоятининг собиқ губернатори Михаил Саакашвили Польшадан Украинага, Львов вилоятидаги “Краковец” чегара маскани орқали кириб бориши ҳақда Facebook саҳифасида маълум қилди.

“11 ёшли ўғлим билан бораман, безни пўписа ва таҳдидлар билан қўрқитаолмайсиз”, - деб ёзди Саакашвили.

Июл ойида Украина фуқаролигидан маҳрум этилган Грузия собиқ президенти ва Одесса вилоятининг собиқ губернатори Михаил Саакашвили 10 сентябрда Киевга қайтишни режалаштираётгани ҳақида баёнот берган эди.

Президент Петр Порошенко 26 июл куни Саакашвилини Украина фуқаролигидан маҳрум қилган эди.

Грузиянинг собиқ президенти бу қадамни “қонунга зид равишда Украина сиёсий саҳнасидан чиқариб ташлаш” сифатида баҳолади.

Саакашвили 2003 йилда “Атиргул инқилоби” натижасида Грузия ҳокимиятини эгаллаган эди.

Ҳукмронлигининг сўнги йилларида, айниқса Россиянинг Грузия ҳудудларига бостириб киришидан сўнг юз берган беш кунлик уруш натижасида Саакашвилининг обрўси тушиб кетди.

Саакашвили 2015 йилда Грузия фуқаролигидан махрум этилди, шундан сўнг Одесса губернатори бўлиш учун Украина фуқаролигини олди.

Саакашвили Украина ҳукумати коррупцияга қарши курашга тўсқинлик қилаётганини айтиб губернатор лавозимидан 2016 йилнинг ноябр ойида истеъфога чиқди.

XS
SM
MD
LG