Линклар

Россиядаги маҳаллий сайловларда 29 фоиз сайловчи овоз берди


Москвадаги сайлов участкаларидан бири.

Россияда 10 сентябрь куни ўтган маҳаллий кенгашларга сайловларда рекорд даражада оз сайловчи овоз берди.

Россия Марказий сайлов комиссиясига кўра, овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган россияликларнинг 29 фоизга яқини сайловда қатнашди.

Ички ишлар вазирлиги сайловлар тинч ўтганини, қонунбузарликлар кузатилмаганини маълум қилмоқда.

Кузатувчилар сайлов пайтида овоз бериш бюлютенларини оммавий равишда қутиларга ташлаш, ароқ ва пул ёрдамитда сайловчи овозини сотиб олишга уриниш ҳолатлари бўлганини айтмоқдалар.

“Интерфакс”нинг хабар беришича, Москвадаги сайлов участкаларига 12 фоиздан кўпроқ сайловчи келган.

XS
SM
MD
LG