Линклар

НАТО Бош котиби Шимолий Кореяни халқаро ҳамжамият учун таҳдид деб атади


НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг.

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг 10 сентябрь куни Лондондаги BBC Show кўрсатувига берган интервьюсида Шимолий Кореяни халқаро ҳамжамият учун энг катта таҳдид деб атади.

-Шимолий Кореянинг ҳаракатлари глобал тадид ҳисобланади ва бу тадҳдидни бартараф этиш учун жавоб чораларини кўриш лозим. Албатта, бу жараён НАТОни ҳам қамраб олади,- деди НАТО Бош котиби.

Йенс Столтенберг Шимолий Кореяни ядровий дастурдан воз кечишга ва ракета синовларини ўтказмасликка чақирди.

Столтенберг Шимолий Корея масаласида НАТО муаммони дипломатик музокаралар йўли билан ҳал этиш тарафдори эканини билдирди.

Шимолий Корея 3 сентябрда водород бомбасини синовдан ўтказганни эълон қилиб, бомбани АҚШ учун совға деб атаган эди.

Расмий Пхеньян 2006 йилдан бери Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қарорларини бузган ҳолда ядро қуроли синовларини ўтказиб келади. Бу ҳол Америка Қўшма Штатлари ва бошқа мамлакатларнинг кескин норозлигига сабаб бўлмоқда.

БМТ бош котиби Антонио Гутерриш Шимолий Кореянинг ядровий ва баллистик ракета дастурлари бўйича юзага келган ихтилофни кейинги йиллардаги энг жиддий бўҳрон ўлароқ баҳолади.

XS
SM
MD
LG