Линклар

Самарқандда Россияда меҳнат муҳожирлигида бўлган ота ва ўғил экстремистликда айбланиб қамалди


Самарқандда Петербургда меҳнат муҳожирлигида бўлган ота ва ўғил Ўзбекистонда шариат қонунларига асосланган диний давлат ташкил этиш тарафдорлари сифатида айбланиб узоқ муддатларга қамалди.

Podrobno.uz нашрининг 10 сентябрда хабар беришича, Самарқанд вилоят Ургут туман суди Ҳасан Пирматовни 10 йилга, унинг отаси Жамолиддин Пирматовни 8 йилга озодликдан маҳрум қилган.

Хабарда айтилишича, ота ва ўғил Пирматовлар Санкт-Петербург шаҳрида меҳнат муҳожирлигида бўлган пайтларида “Ислом жиҳодчилари” гуруҳи таъсирига тушиб қолган. Улар бу ташкилотнинг “жиҳодга ва ислом халифалигини барпо этишга қаратилган экстремистик материалларини ўрганганлар”, дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, Пирматовлар Россия ва Ўзбекистон махсус хизматлари ўтказган амалиёт пайтида Петербургда қўлга олинган ҳамда Ўзбекистонга депортация қилинган.

Ўзбекистон махсус хизматлари “Ислом жиҳодчилари” ташкилотини Россияда Мирсобир Ҳамидқориев деган шахс ўз тарафдорлари билан 2009 йилда ташкил этганини иддао қилиб келади.

Европа суди ўзбекистонлик қочқин Мирсобир Ҳамидқориев 2014 йилнинг 9 июнида Россия махфий хизматлари ёрдамида Тошкентга олиб чиқилганини эътироф этиб, Россияни 2017 йил январида 19 минг 500 евро миқдорида жаримага тортган эди.

Россиядаги “Мемориал” ташкилоти адвокати Илларион Васильев Озодлик радиосига Москвадан ўғирлаб кетилганидан кейин Мирсобир Ҳамидқориев Ўзбекистонда 8 йилга қамалганини билдирган.

XS
SM
MD
LG