Линклар

Яқин кунларда гамбургер, пиво ва Amazon сайтида харид қилинган маҳсулотларни дронлар ёрдамида тегишли манзилга элтиш оммалашади.

Бу орада Калифорния Наша истеъмолини назорат қилиш бюроси дронлар ёрдамида марихуана элтишни ман этувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиққани ҳақида хабар қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Калифорния штатида марихуанадан нафақат тиббий мақсадларда, балки хордиқ чиқариш учун фойдаланишга рухсат берилган.

Янги қонун лойиҳасида “Марихуана маҳсулотларини автомобиллар ёки уларнинг прицепларида ташиш талаб қилинади. Уларни учоқлар, сузувчи мосламалар, рельсли транспорт воситалари, дронлар, одамлар ҳаракатга келтирадиган мосаламалар ёки узоқдан бошқарилувчи мосламалар орқали манзилига элтиш ман этилади”, дейилади.

Mdelivers, Eaze каби стартап ширкатлар дрон ёрдамида марихуана элтишни ваъда қилаётган эди. Эндиликда уларнинг режаси амалга ошмай қолиши мумкин.

Янги қонун яна марихуана элтувчи транспорт воситаларида GPS мосламаси бўлишини талаб қилади.

АҚШнинг энг йирик иқтисодга эга штати бўлган Калифорния марихуанани легаллаштирган илк штатлардан биридир.

Калифорнияда 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб наша сотиш билан шуғулланишни истайдиган ширкатлар лицензия олишлари мумкин бўлади.

XS
SM
MD
LG