Линклар

Мисрдаги террор ҳужумида 18 полициячи ҳалок бўлди


Полицияга ҳужум қилинган жой.

Мисрнинг Ғазо минтақаси билан чегарадош Синай ярим оролининг жанубий қисмида 11 сентябрь куни содир этилган террор ҳужумида 18 полициячи ҳалок бўлди. Ҳужум учун масъулиятни “Ислом давлати” гуруҳи ўз зиммасига олди.

Расмий хабарда айтилишича, террорчилар қўлда ясалган бомбани полициячилар автокарвони ўтиб бораётган пайтда портлатган. Портлашдан сўнг бошланиб кетган отишма пайтида тез ёрдам хизматининг 4 ходими ҳам яраланган.

“Ислом давлати” гуруҳи мазкур ҳудудда 2013 йилдан бери содир этиб келаётган террор ҳужумларида юзлаб полициячи ва ҳарбий ҳалок бўлди.

Жорий йилнинг июлида Синай шимолида уюштирилган террорда 23 ҳарбий ҳалок бўлган эди.

XS
SM
MD
LG