Линклар

Оқ Уйда 11 сентябрдаги терракт қурбонлари хотирланди


Дональд ва Меланиа Трамп 2001 йил 11 сентябрь терракти қурбонларини хотирлаш маросимида. 2017 йил, 11 сентябрь, Оқ Уйнинг жанубий майсазори.

АҚШ президенти Дональд Трамп ва биринчи леди Меланиа Трамп 2001 йилнинг 11 сентябридаги террактларда ҳалок бўлганларнинг хотирасини бир дақиқали сукут сақлаш билан ёдга олди.

Хотира маросими Оқ Уйнинг жанубий майсазорида бўлиб ўтди. Унда президент маъмурияти ходимлари, Трампнинг куеви Жаред Кушнер ва қизи Иванка Трамп ҳам иштирок этди.

-Бизга ҳужум қилган террорчилар қўрқув ҳиссини пайдо қилиб, руҳиятимизни чўктирмоқчи эди. Лекин Американи қўрқитиб бўлмайди ва бизни қўрқитишга ҳаракат қилганлар тез орада бизнинг ўқларимизни синаб кўришни яхши кўрадиган душманларимиз сафига қўшилади, -деди Дональд Трамп хотира маросимидан сўнг журналистларга берган суҳбатида.

2001 йилнинг 11 сентябрида йўловчилар бораётган тўртта учоқни ўғирлаган террорчилар Нью Йоркдаги Халқаро савдо марказининг осмонўпар эгизак биноларига ва Пентагон биносига учоқларни урган эди. Бунинг оқибатида уч мингга яқин одам ҳалок бўлган.Тўртинчи учоқ эса Пенсилванияда экинзорга қулаган.

XS
SM
MD
LG