Линклар

БМТ рохинжа мусулмонларига қарши амалиётларни этник тозалаш деб атади


БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал Ҳусайн.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал Ҳусайн 11 сентябрь куни Женевада ўтказган матбуот анжуманида Мьянмада рохинжа мусулмоларга қарши ўтказилаётган амалиётларни этник тозалаш деб атади.

-Мьянма инсон ҳуқуқлари бўйича терговчиларни ўз ҳудудига киритишни тақиқлагани сабабли вазиятга ҳозирча тўлиқ баҳо бериб бўлмайди. Лекин вазият шундайки, уни этник тозалашнинг намунавий кўриниши деб аташ мумкни, -деди Зайд Раад ал Ҳусайн.

Олий комиссар Мьянма ҳукуматини рохинжа мусулмонларига қарши ҳарбий амалиётларни тўхтатишга, айбдорларни қатъий жазолашга ҳамда рохинжа мусулмонлари дискриминациясини тўхтатишга чақирди.

БМТ маълумотларига кўра, Бангладешга қочган рохинжа мусулмонлари сони 270 минг кишига етди.

Мьянмада рохинжа мусулмонларига қарши амалиёт 25 август куни исёнчиларнинг полицияга қилган ҳужумлари ортидан бошланиб кетган эди.

Гувоҳларга кўра, Мьянма ҳарбийлари исёнчиларни йўқ қилиш баҳонасида тинч аҳолининг уйларига ўт қўймоқда ва ўлдирмоқда.

XS
SM
MD
LG