Линклар

Умид Аҳмаджонов Футбол федерацияси президенти этиб сайланди


Бухородаги футбол стадиони

Сешанба куни Ўзбекистон Футбол федерациясининг (ЎФФ) навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференциясида Умид Аҳмаджонов федерация президенти этиб сайланди.

Бу ҳақда хабар қилган gazeta.uzга кўра,

Умид Аҳмаджоновнинг номзоди бир овоздан қувватланган. У ЎФФ раҳбари лавозимига Мираброр Усмонов ўрнига сайланди.

Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раҳбари Ачилбай Раматов ЎФФнинг биринчи вице-президенти этиб сайланди.

Яқинда ички ишлар вазири этиб тайинланган Пўлат Бобожонов ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ректори Шоакрам Исроилов федерация вице-президентлари бўлди.

XS
SM
MD
LG