Линклар

Мирзиёев имзолаган янги қонун билан болаларга мўлжалланган ахборот таснифланади


Ўзбекистон президенти 8 сентябрда имзолаган ва 6 ойдан кейин кучга кирадиган “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун болаларга мўлжалланган ахборот уларнинг ёшига қараб классификацияланадиган бўлди.

Бу ҳақда хабар қилган norma.uz нашрига кўра, ахборот қуйидагича таснифланади.
«0+» - етти ёшга тўлмаган болалар учун ахборот маҳсулоти;

«7+» - етти ёшга тўлган болалар учун ахборот маҳсулоти;

«12+» - ўн икки ёшга тўлган болалар учун ахборот маҳсулоти;

«16+» - ўн олти ёшга тўлган болалар учун ахборот маҳсулоти;

«18+»-болалар учун тақиқланган ахборот маҳсулоти.

Ёшга оид таснифлаш чоғида ахборот маҳсулоти қуйидаги баҳоланади: унинг мавзуси, жанри, мазмуни ва бадиий безаги;

муайян ёш тоифасидаги болалар томонидан ундаги ахборотнинг идрок этилиш хусусиятлари; ундаги ахборотнинг болалар соғлиғига зарар етказиш эҳтимоли.

Ахборот, деганда қуйидагилар тушунилади: ОАВ маҳсулоти; босма маҳсулот; ҳар қандай турдаги ташувчилардаги аудиовизуал маҳсулот; ДТдан фойдаланган ҳолда тарқатиладиган, телекоммуникация тармоқларига, шу жумладан Интернетга жойлаштириладиган ахборот; компьютер ўйинлари; томошабоп тадбирлар воситасида тарқатиладиган ахборот.

XS
SM
MD
LG