Линклар

БМТ Хавфсизлик кенгаши Шимолий Кореяга қарши янги санкцияларни жорий қилди


АҚШнинг БМТдаги элчиси Никки Ҳейли янги чоралар туфайли Шимолий Корея экспорт тушуми камида 800 миллион долларга камайишини таъкидлади.

11 сентябрь куни БМТ Хавфсизлик кенгаши Шимолий Корея олтинчи ядро синовини ўтказганига жавобан, унга қарши санкцияларни кучайтириш бўйича резолюцияни бир овоздан қабул қилди.

Янги санкциялар Шимолий Кореянинг тўқимачилик маҳсулотларини харид қилишни ман этади ва ушбу мамлакатга қайта ишланмаган нефть етказиб беришни чеклайди.

Янги чекловлар 2006 йилдан бери Пхеньяннинг ядровий ва баллистик ракета дастурлари туфайли қабул қилинган тўққизинчи резолюция бўлди.

Резолюцияга бошида қаршилик кўрсатган Россия ва Хитой розилигини олиш учун АҚШ ўз талабларини бир оз юмшатган.

АҚШнинг БМТдаги элчиси Никки Ҳейли янги чоралар туфайли Шимолий Корея экспорт тушуми камида 800 миллион долларга камайишини таъкидлади.

Котибнинг айтишича, шу кунгача Пхеньянга қарши жорий қилинган барча санкциялар мамлакат экспорти олиб келадиган тушумни 90 фоизга қисқартиради.

XS
SM
MD
LG