Линклар

Саакишвили Украина сиёсатига қайтиш ниятини билдирди


Михаил Саакашвили Львов шаҳридаги меҳмонхонада кофе ичмоқда. 2017, 11 сентябрь.

Грузиянинг собиқ президенти, Одесса вилоятининг собиқ ҳокими Михаил Саакашвили Украина сиёсатига қайтиб, мухолифатни бирлаштириш ниятида эканлигини билдирди.

11 сентябрь куни сиёсатчи юзлаб тарафдорлари кўмагида Польша чегарасидан Украинага ўтишга муваффақ бўлган эди.

Расмий хабарларга кўра, у Украина чегарасидан ўтаётган пайтда юзага келган зўравонликда 17 полициячи жароҳатланган.

Украина расмийлари эса, Саакашвилини “жиддий жиноий айбловлар” кутаётгани айтишмоқда.

Львов шаҳрида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Саакашвили: “Бу курашимнинг бошланиши эканлигини айтишни хоҳлайман”, деди.

Сиёсатчи Уркаинанинг турли ҳудудларига саёҳат қилиб, турли сиёсий кучларни бирлаштириш ниятида эканлигини изҳор қилди.

Саакашвили, бир пайтлар ўзининг сафдоши бўлган президент Петро Порошенко, эндиликда уни таҳдид ўлароқ кўргани учун уни Украина фуқаролигидан маҳрум қилганини айтди.

12 сентябрь куни эса Украина полицияси Саакашвили қолаётган меҳмонхонани қуршаб, унинг олдига ҳеч кимни киргизмай қўйди.

XS
SM
MD
LG