Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:02

Кузатувчилар: Россияда ўтган маҳаллий сайловларда қонунбузарликлар кузатилди


Россиядаги сайловларни назорат қилиш билан шуғулланувчи “Голос” мустақил ташкилотига кўра, 10 сентябр куни мамлакат бўйлаб ўтказилган маҳаллий сайловларда оз одам иштирок этганининг сабаби “рақобатнинг сустлиги ва сайловчиларнинг сайлов жараёнига бўлган ишончсизлигидир”.

Якшанба куни Россия бўйлаб ўтказилган маҳаллий кенгашларга сайловларда рекорд даражада оз сайловчи овоз берди.

Россия Марказий сайлов комиссиясига кўра, овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган россияликларнинг 29 фоизга яқинигина сайловда қатнашган.

“Голос” ташкилоти 12 сентябрь куни эълон қилган ҳисоботда айрим ҳудудларда “ноқонуний стратегиялар ва тактикалар” ҳали ҳам кенг тарқалгани айтилади.

Ташкилот бир неча сайлов участкасидан қонунбузарликлар ҳақида шикоят олганини билдирди.

Сайловчилар овоз бериш бюлютенларининг оммавий равишда қутиларга ташлангани, етакчиларнинг ўз ишчиларига босим ўтказгани, ноқонуний кампаниялар, сайловчиларга пора бериш, уйда овоз бериш жараёнини бузиш, кузатувчилар, комиссия аъзолари, матбуот вакиллари ҳуқуқларини бузиш ҳамда бюллетенларни санаш жараёни кузатилган қонунбузарликлар ҳақида арзланган.

Маҳаллий сайловларда етакчи “Единая Россия” партияси аксар ҳудудларда ғолиб бўлди.

Россияда 2018 йилнинг мартида президент сайлови бўлиб ўтади.

XS
SM
MD
LG