Линклар

Ўзбекистон ватандоши Олмаотада 2 гўдакни ўлдирганликда гумонланиб қўлга олинди


Олмаотада икки нафар болани ўлдирганликда гумонланаётган ўзбекистонлик қўлга олинди. Бу ҳақда 12 сентябрда Олмаота полициясига таянган ҳолда Sputnik Казахстан нашри хабар берди.

Аввалроқ матбуотда Олмаотада ижарага олинган квартиралардан биридаги музлаткичда икки нафар норасида гўдакнинг жасади топилгани хабар қилинган эди.

Полицияга кўра, бу жиноятни содир этганликда гумонланиб қўлга олинган 29 ёшли ўзбекистонлик болаларнинг онаси билан бирга яшаган.

“Айни пайтда қўлга олинган шахс ўз айбини тан олмоқда. Ҳозир бу шахс билан бирга яшаган чақалоқларнинг онаси сўроқ қилинмоқда. Бундан аввалроқ мазкур аёл бедарак кетган шахс сифатида қидирувда бўлганини таъкидламоқчимиз”, дейилади полиция билдирувида.

Расмийларнинг билдиришларича, айни пайтда қотилликнинг сабаблари аниқланмоқда.

XS
SM
MD
LG