Линклар

Дамашқда Шойгу Ассад билан учрашди


Башар Ассад (чапда) Сергей Шойгуни Дамашқда қабул қилмоқда.

Рус ҳарбий авиацияси Сурия шарқида “Ислом давлати” гуруҳига қарши навбатдаги зарбани бергани ортидан Россия мудофаа вазири Сергей Шойгку Дамашқда президент Башар Ассад билан учрашди.

Расмий хабарда айтилишича, Шойгу ва Ассад Мосвка ва Дамашқ ўртасидаги ҳамкорлик ҳамда жанггари гуруҳларни йўқ қилиш бўйича келажакдаги ҳаракатларни муҳокама қилган.

12 сентябрь куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Сурия обсерваторияси Россия авиацияси Дайр аз Зор вилоятига уч кун давомида қилган ҳаво ҳужумлари оқибатида тинч аҳоли вакилларидан камида 69 киши ўлганини, юзлаб одамлар яраланганини билдирган эди.

Ройтер агентлиги бу маълумот юзасидан Россия Мудофаа вазирлиги изоҳ беришни истамаётганини хабар қилган.

XS
SM
MD
LG