Линклар

Тошкентда ватандошликка қабул қилинганларга Ўзбекистон паспортлари топширилди


Тошкентда 13 сентябрь куни Ўзбекистон ватандошлигига қабул қилинган 43 нафар одамга паспортлар топширилди.

Тошкент Ички ишлар бош бошқармаси тарқатган хабарда айтилишича, паспортларни шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов топширди.

Президент Мирзиёев 15 август куни 118 нафар шахсни фуқароликка қабул қилиш тўғрисида навбатдаги фармонни имзолаган эди.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ватандошлигига қабул қилиш тўғрисидаги биринчи фармонга ўтган йилнинг декабрида қўл қўйган. Ўшанда 179 одам ватандошликка қабул қилинган.

Бу сўнгги 25 йил ичида бошқа давлатлардан Ўзбекистонга кўчиб келган шахсларни ватандошликка қабул қилиш тўғрисидаги биринчи фармон бўлган эди.

Шундан сўнг 2017 йилнинг 22 февралида яна 94 одамни Ўзбекистон ватандошлигига қабул қилиш тўғрисидаги фармонимзоланган эди.

XS
SM
MD
LG