Линклар

Назарбоев шанба куни давлат ташрифи билан Тошкентга келади


Назарбоев ва Мирзиёевнинг Жанубий Қозоғистон вилоятида учрашуви, 2017 йил 29 апрель.

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев 16 сентябрь куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади.

ЎзАнинг 13 сентябрда хабар беришича, Назарбоев Тошкентда Шавкат Мирзиёев билан учрашади, президентлар икки томонлама муносабат истиқболларини муҳокама этишади.

Назарбоев 17 сентябрда Тошкентга давлат ташрифини якунлагач, кунининг иккинчи ярмида Туркманистонга йўл олади.

Туркманистонда Қозоғистон президенти V Осиё ўйинларининг очилиши маросимида иштирок этади.

XS
SM
MD
LG