Линклар

АҚШда "Касперский лабараторияси" маҳсулотларидан фойдланиш тақиқланди


АҚШ ички хавфсизлик департаменти ҳукумат идораларига “Касперский лабараторияси” маҳсулотларидан фойдаланишни тақиқлади.

Ҳукумат идораларига мазкур ширкат антивирус программаларини аниқлаш ва 90 кун ичида улардан фойдаланишни тўхтатиш кўрсатмаси берилди.

Оқ Уй Москвада жойлашган “Касперский лабараторияси” ходимларидан айримлари Россия разведкасига алоқадор бўлиши мумкинлигини гумонлаб, лабаратория маҳсулотларидан фойдаланиш миллий хавфсизлик учун таҳдид туғдиришини билдирмоқда.

“Касперский лабараторияси” сўнгги бир неча ой ичида бу каби гумонлар асоссиз эканини айтиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG