Линклар

Шимолий Корея яна Японияга қарши ракета синовини ўтказди


Шимолий Корея баллистик ракетаси.

Шимолий Корея 15 сентябрь куни Японияга қарши иккинчи маротаба ракета синовини ўтказди. Агентликларнинг билдиришича, ракета Хоккайдо ороли яқинида Тинч окенига қулаб портлаган.

Шимолий Корея Мудофаа вазирлигининг расмий баёнотида ракета 3700 километр масофага 770 километр баландликда учиб боргани айтилмоқда.

АҚШ расмийлари мазкур баллистик ракета ўртача масофага мўлжалланганини ва шунинг учун ҳам Шимолий Америка ҳамда Гуам оролларига таҳдид бўлмаганини билдирди.

БМТ Хавфсизлик кенгаши жорий ҳафтада Шимолий Корея 3 сентябрда водород бомбасини синовдан ўтказганини эълон қилгани ортидан бу мамлакатга қарши санкцияларни кучайтирган эди.

29 август куни Шимолий Корея Японияга қарши биринчи ракета синовини ўтказган. Ўшанда ҳам ракета Хоккайдо ороли яқинида портлатилган эди.

Япония ҳукумати Шимолий Кореянинг ракета синовларига кескин қарши чиқиб, бу ҳаракатлар учун Пхеньянга нисбатан “жавоб чоралари” кўришини билдирди.

XS
SM
MD
LG